|
2017 йил, июн
ЎЗБЕКИСТОНДА НАНОТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА НАНОСАНОАТНИ ЯРАТИШНИ
Ш. М. Шарипов
("ProventaTech" МЧЖ)
Жорий йилнинг феврал ойида “2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси”нинг қабул қилингани давлатимизнинг барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда
муҳим қадам бўлди. Ушбу стратегия ҳал этилишни лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан бири — тубдан янги маҳсулотлар
ва технологиялар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шу асосда маҳаллий товарларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат.
Ушбу масаларнинг ечими миллий иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, яъни юқори технологияларга асосланган ва илм-фан талаб қиладиган маҳсулотлар ишлаб
чиқарувчи саноат тармоқларини ривожлантириш билан бевосита боғлиқ. Замонавий юқори технологиялар орасида нанотехнологиялар алоҳида ўрин тутади.
Уларнинг ривожланиши иқтисодиётнинг барча тармоқларига ва ҳаётнинг бошқа томонларига таъсир кўрсатиб,мамлакатларнинг технологик ривожланиш даражаси буйича
янгича тақсимланишига олиб келади. Аслида, нанотехнологияларнинг ривожланиши жамиятнинг янги технологик тузилишга ўтишига олиб келади, унинг базавий
технологиялари эса нанотехнологиялар бўлади (батафсилроқ).
Нанотехнологияларни ўз вақтида ривожлантирмаган давлатлар эртага ташқи бозорда рақобатбардош бўла олмайди. Ички бозорда эса
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари импорт маҳсулотлар билан рақобатлаша олмайди. Шу сабабдан, ўз наносаноатини яратиш мамлакатимиз учун
стратегик муҳим вазифадир.
Бутун дунёда нанотехнологияларнинг ривожланиши давлат томонидан қуллаб-қувватланмоқда. Узоқ муддатли давлат дастурлари қабул қилиниб, уларни
амалга ошириш учун катта миқдорда маблағ ажратилмоқда. Буни нафақат технологик ривожланган мамлакатлар, балки илмий потенциали
сезиларли даражада паст бўлган мамлакатлар қилмоқда.
Нанотехнологияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантиришда
энг муҳими — мамлакатимизда нанотехнологияларни ривожлантириш
стратегияси ва ушбу стратегияни амалга оширишнинг ишлаб чиқилган механизмлари мавжудлигидир.
Нанотехнологияларни мамлакат илмий-техник ривожланишининг устувор йўналишларидан бири деб эълон қилиш мумкин, бироқ шу билан бирга
илмий тадқиқотлар ва таълим ташкилотини тубдан ўзгартирмасдан, Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторлари учун аҳамиятли бўлган
илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирмасдан, шунингдек, илмий тадқиқотларни маҳсулотлар ва технологик жараёнларни
лойиҳалаш, маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш билан ягона жараёнга бирлаштирмасдан,
мамлакатимизнинг илмий-техник ривожланишига реал таъсир кўрсатган натижалар олинмайди. |